Хитойнинг Шаньси провинциясидаги бошланғич мактабнинг ўнлаб ўқувчилари хлордан заҳарланиш оқибатида шифохонага етказилди. Бу ҳақида «Синьхуа» агентлиги хабар беради.

Мактаб яқинида утилизация маркази жойлашган, ўша ерда контейнердан газ-хлор сизиб чиққан. Мактаб ўқувчилари нафас олиш билан боғлиқ муаммолар ва қориндаги оғриқдан арз қилишган, баъзиларини шифохонага етказишга тўғри келди.

Ҳозирги пайтда болаларнинг аҳволи барқарор бўлиб турибди.

Полиция кимёвий модданинг сизишига сабаб бўлиши мумкин бўлган гумондорни қўлга олди. Хлорли контейнер утилизация қилинди.