Японияда робот илк марта ўрта мактабга борди

Технология 13 Апрель 2016 699

Япониянинг Фукусима префектурасида жойлашган Васэда шаҳрида гапира оладиган, Пэпе (Pepper) исмли гуманоид робот ўрта мактабга қабул қилинди.

"Ушбу кибернетика ускунаси жаҳонда илк марта ўқувчилар билан бирга таълим олади", дейилади ТАСС агентлиги хабарида.

Шу муносабат билан махсус маросим ўтказилиб, ўқувчилар робот билан мулоқот қилиш имкониятидан кўпроқ фойдаланишга чақирилди. Бу эса уларнинг келажак ҳаётларида қўл келади.

Пэпенинг ўзи эса, "инсонлар мактабига қабул қилинишини хаёлига ҳам келтирмаган"ини айтар экан, "бор кучи билан таълим олиш"га ваъда берди.

Ушбу қурилма нафақат японча, балки инглиз тилида ҳам сўзлаша олади. Шу боис унинг ёрдамидан асосан инглиз тили дарсларида фойдаланиш режалаштирилган.

Pepper Япониянинг Softbank Corp мобил алоқа компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Бу каби ускуналар ҳозирча банк ва дўконларда мижозларга хизмат кўрсатиш мақсадида ишлаб чиқарилмоқда.

Ўтган йилнинг июнь ойида Pepper роботларининг мингтаси 214 минг иен (1,9 минг доллар) нархда бир дақиқа ичида харид қилиб олинганди.

Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашларича, роботга кўп миқдорда камера ва ахборот узатгичлар ўрнатилган. Шу сабабли, у инсонга хос хурсандлик, хафалик, қўрқув, ҳаяжон каби барча ҳиссиётларни англай олади. Pepper вазиятдан келиб чиқиб, ҳазилга кулги билан жавоб бериши ёки хўжайинига таскин бериши мумкин. У шунингдек, мустақил илм олиш қобилиятига ҳам эга.

Япония ҳукумати мамлакат иқтисодиётнинг ушбу соҳасида жаҳонда етакчилик қилишидан умид қилган ҳолда, роботлар ишлаб чиқиш ва уларни кенг жорий қилишни қўллаб-қувватлаб келади. Хусусан, кибернетика ускуналарини ишлаб чиқариш соҳасига жорий этаётган фирмаларга давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади.

Кун янгиликлари
Талаба бўлишни истаганлар учун институтга бепул тайёрланиш имконияти яратилди
09:18 10462 Lifestyle
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 17428 Жаҳон
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 79204 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 97829 Жамият
Кобулдаги портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони ортиб бормоқда
13:45 2 Жаҳон
«Челси» ўз футболчиси туфайли Хитой халқидан узр сўради (фото)
13:32 780 Спорт
Электрон рақамли имзони “Ягона дарча” орқали олиш мумкин бўлади
Шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаган мушук ҳаётдан кўз юмди 
13:23 1087 Жаҳон
МАК Ўзбекистонда илк бор учувчиларни тайёрлайди
Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни юбилей билан табриклади
Кўпроқ янгиликлар