Воронеж вилоятидаги мактаб ўқувчиси унга футбол майдонида пичоқ санчилгани сабабли реанимацияга тушиб қолди. Бу ҳақда 13 апрель куни Eurosport хабар бермоқда.

Воқеа 10 апрель куни Новая Усмань қишлоғида содир этилган. 

Ўсмир болалар футбол ўйнаётган чоғида икки нафар бола ўртасида келишмовчилик келиб чиққан ва катта жанжалга айланиб кетган. Натижада 14 ёшли бола 13 ёшли дўстининг камзулини йиртиб юборган. Аламзада бола майдонни тарк этган ва бироз муддатдан сўнг қўлида пичоқ билан қайтиб келиб, рақибидан қасд олиш мақсадида унинг қорнига бир неча маротаба пичоқ санчган.

Жабрланувчи дарҳол шифохонага ётқизилган. Воқеа жойига етиб келган терговчилар майдонда пичоқ топишган.

13 ёшли болага қандай қарор чиқарилиши ҳақида хабар қилинмаган.