6 та тутун чиқариш патрубкасига эга Lamborghini Huracan суратлари пайдо бўлди

Технология 14 Апрель 2016 792

Motor1 нашри ихтиёрида Lamborghini Huracan суперкарининг 6 та тутун чиқариш патрубкасига эга экстремал вариантининг жосуслик суратлари пайдо бўлди. Купе Германиядаги синовлар вақтида суратга олинди.

Синов прототипи стандарт суперкардаги каби 4 та патрубкага эга. Иккита қўшимча патрубка юқорироқда ва марказда, металл пластина ортида яширилган.

Тахминларча, тутунни чиқариш тизимининг пастки патрубкалари ишчи бўлмай, экстремал Huracan’да фақатгина юқоридаги иккита патрубка сақлаб қолинади. Бундай конструкция "Уракан"нинг пойга версияси – Huracan GT3’да қўлланган.

Кутилишича, Lamborghini Huracan’нинг янги модификацияси Superleggera номини олади. Купе тажовузкорроқ аэродинамик обвес ва енгиллаштирилган конструкция олади (стандарт Huracan оғирлиги 1422 кг ни ташкил қилади). Суперкарнинг оғирлиги конструкцияда карбондан кенг фойдаланиш ҳамда енгилроқ тутунни чиқариш тизими ва ғилдиракларни қўллаш ҳисобига камаяди.

Янги машина 5,2-литрли атмосферали V10 ли, кучайтирилган двигатель билан таъминланади, бу двигатель стандарт Huracan’да 610 от кучи беради. Машинанинг узатмалар қутиси иккита илашишли етти поғонали "робот" кўринишида ишланган.

Huracan Superleggera 100 км/соат тезликка оддий вариантидан 0,2 сонияга тезроқ эриша олиши тахмин қилинмоқда. Унинг максимал тезлиги ҳам ошиши кутилмоқда. Стандарт вариантда бу кўрсаткич 325 км/соатни ташкил қилади.

Тахминларча, Lamborghini Huracan Superleggera премьераси 2016 йил кузда Париж автосалонида бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 / 20.07.2017 6871 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 17358 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 13912 Жамият
БМТ Хавфсизлик кенгаши ИШИДга қарши санкция рўйхатини кенгайтирди
00:52 981 Жаҳон
Қирғизистонда президентликка номзодлардан биринчиси МСКга имзоларни топширди
00:20 1043 Жаҳон
Чичарито Англияга қайтди
00:13 1854 Спорт
Формула-1 пилотлари боши қўшимча восита билан ҳимояланади
23:54 / 20.07.2017 810 Спорт
"Қассобга гўшт қайғуси.." Одамларни ким ўйлайди?
23:46 / 20.07.2017 5159 Жамият
Ўзбекистон Мозори Шарифда савдо уйи очади
23:40 / 20.07.2017 2200 Ўзбекистон
«Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар - 2017» ғолиблари маълум қилинди
23:33 / 20.07.2017 1315 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар