Алонсога “Формула-1” бўйича Хитойда ўтадиган Гран-прида қатнашишга рухсат берилди

Спорт 14 Апрель 2016 389

Шифокорлар “Макларен” бошқарувчиси Фернандо Алонсога “Формула-1” бўйича Хитойда ўтадиган Гран-прида қатнашишга рухсат беришди. Испаниялик бундан олдин Астралияда ўтган мусобақада аварияга учраган ва Баҳрайн Гран-присининг иккинчи босқичини ўтказиб юборган эди.

Алонсо Шанхайда тиббий кўрикдан ўтказилган. Шифокорлар унга пойгаларда иштирок этишга рухсат берган, деб маълум қилмоқда Sky Sports нашри.

“Формула-1” бўйича Хитойда ўтадиган Гран-при 15—17 апрель кунлари Шанхайда бўлиб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар