13 апрель оқшомида Англия Кубогининг чорак финалида «Вест Ҳэм» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасида иккинчи учрашув бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради ва Луи ван Гаал шогирдлари 2 учрашув натижасига кўра ярим финалга чиқди.

Учрашувнинг 54 дақиқасида Антони Марсиялнинг узатмасидан сўнг Маркус Рэшфорд индивидуал маҳорати эвазига гол уриб, ҳисобни очди. 67 дақиқада Маруан Феллайни ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

«Вест Ҳэм» ҳимоячиси Томкинс 79 дақиқада битта жавоб тўпини киритди.

Ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади ва манчестерликлар турнирда иштирокни давом эттирадиган бўлди.

Англия Кубогининг ярим финал ўйинлари 23-24 апрель кунлари ўтказилади. «МЮ» «Эвертон» майдонига сафар қилса, «Кристал Пелас» «Уотфорд» билан ўйнайди.

Англия Кубоги, 1/4 финал. Жавоб ўйини

Вест Ҳэм – Манчестер Юнайтед – 1:2
Голлар: Томкинс, 79 — Рэшфорд, 54, Феллайни, 67
Вест Ҳэм: Рандольф — Крессвелл, Огбонна, Томкинс, Антонио — Нобл, Куяте — Пайе, Лансини (Эменике, 74), Валенсия (Мозес, 62) — Кэрролл
Манчестер Юнайтед: Де Хеа – Рохо (Валенсия, 69), Блинд, Смоллинг, Фосу-Менса — Каррик, Феллаини — Марсиял, Эррера (Шнейдерлен, 77), Лингард – Рэшфорд (Руни, 90)
Огоҳлантиришлар: Кэрролл – Каррик, Рохо, Эррера
Дастлабки ўйин: 1:1