Каталонияниг «Барселона» клуби президенти Жозеп Бартомеу Европа чемпионлар лигасининг «Атлетико»га қарши учрашувида учралган мағлубиятидан кейин (0:2) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биринчи навбатда «Атлетико»ни табрикламоқчиман. Жамоа иккита ажойиб учрашув ўтказди. Бизда чемпионлар лигаси финалига кетма-кеи чиқиш орзуси бор эди. Афсуски бу амалга ошмай қолди. Олға юришда давом этиш керак, энди бор эътибор чемпионатга қаратилади.

Жамоамизда жуда кўп вазият бўлгани йўқ, аммо биз бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Ҳозир биз бироз тушкун ҳолатдамиз. Аммо чемпионатда ғалаба қозониш учун ўзимизга келиб олишимиз зарур.

Бу вазиятни президентлик давримдаги энг муваффақиятсиз давр демаган бўлардим, чунки мен Тата Мартино мураббийлиги даврида ҳам ишлаганман. Чемпионатни биринчи ўринда якунлашимиз керак, майда эса бизни кубок финали кутиб турибди.

Бугун рақиб дарвозасига пенальти белгиланмади. Арбитр бу вазиятни тўғри баҳолай олмади. Омадимиз чопмади, бунинг учун реферини айблаб ўтириш бефойда. «Атлетико» жуда яхши футбол намойиш этди», – дейди каталонияликлар президенти.