Туркиянинг «Бешиктош» клуби учун қурилган янги стадион трибуналарининг бирида, ўриндиқлар орқа томонига мухлислар қизиқарли вазиятларни қайта томоша қилишлари учун махсус экран ўрнатилади.

Мазкур трибунага ташриф буюрувчилар шунингдек юқори тезликда ишловчи бепул Wi-Fi тизими билан ҳам таъминланишади.

Маълумот учун, «Бешиктош» уй стадионларини ўтказадиган янги Vodafone Arena ўз бағрига 43 минг мухлисни сиғдира олади. Аренанинг қурилиши нархи 113 млн еврони ташкил қилган.