Диего Симеоне: «Барселона» ютқазишни билади ва бу ажойиб»

Спорт 14 Апрель 2016 459

«Атлетико» жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ чорак финалининг жавоб учрашувида «Барселона» устидан қозонилган ғалабадан кейин фикрларини билдириб ўтди.

«Бизнинг жамоада бор кучини ғалаба учун сарфлайдиган йигитлар жамланишган. Мен аввало улар учун хурсандман. Биз ғалаба қилсак ҳам, ютқазсак ҳам ўзимизга ишончимиз ўзгармайди.

Биз ҳеч қачон ўз мақсадимиздан чекинмаймиз. «Атлетико» ҳеч қачон таслим бўлмайди.

Менга мухлисларимизнинг ўйиндан кейинги реакцияси жуда ёқди.

Биз бугун жуда кучли рақибга қарши ўйнадик, лекин бутун ўйин давомида «Камп Ноу»да ўтган биринчи ўйиннинг биринчи таймида бўлгани каби жуда яхши ҳаракат қилдик.

Биз биринчи бўлимда гол уришни ва кейин ҳар бир тўп учун курашишни режалаштиргандик.

Шогирдларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди. Каталонияликлар ютқазишни билишади, бу ажойиб. Бизнинг кучимиз шундаки, биз ўз муаммоларимизни биламиз ва бунга тўғри ёндашамиз ҳамда қилаётган ишимизга ишонамиз. Энди хотиржамликни сақлаган ҳолда Испания чемпионатининг ўйинларига тайёрланишимиз керак.», – дейди Симеоне.

Эслатиб ўтамиз, бу жуфтликнинг биринчи учрашувида каталонияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қилишганди, Мадриддаги учрашувда мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилди.

ЕЧЛнинг яримфиналига «Реал», «Манчестер Сити», «Бавария» ва «Атлетико» йўл олди. Қуръа 15 апрель куни бўлиб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар