Walt Disney Pictures компанияси Питер Пэн ҳақида тўлиқ метражли фильм суратга олади, деб хабар беради Variety нашри. Мазкур картина режиссёри диснейнинг бошқа бир ремейк фильми – “Пит ва аждарҳо” орқали танилган Дэвид Лоуридир.

Илк бора “Питер Пен” анимацион картинаси 1953 йилда экранга чиққан бўлиб, бу Жеймс Мэтью Барри эртаклари орасида энг муваффақиятли экранлаштирилган фильмдир.

Шунингдек, кейинчалик бу эртак асосида Робин Уильямс иштирокидаги “Капитан Крюк” (1991) ва Хью Жекман ижросидаги “Пэн: Нетландияга саёҳат” каби фильмлар ҳам намойиш этилган.

Disney аввалроқ, ўзининг мультфильмлари асосида “Оппоғой”, “Малефисента”, “Алиса мўжизалар мамлакатида” ва “Ўрмон китоби” каби фильмларни ҳам суратга олган.

Маълумотларга кўра, Disney Редьярд Киплинг асари асосида “Ўрмон китоби-2” фильмини суратга олишни режалаштирган. Бироқ фильмнинг иккинчи қисмида ҳам бош қаҳрамон Маугли ролини Нил Сетхи ижро этиши ҳозирча номаълум.