FIFA.COM: Ўзбекистон 7 июнда Канада билан ўйнайди

Спорт 14 Апрель 2016 1269

ФИФА расмий сайти хабарига кўра ёзда Ўзбекистон терма жамоаси Канадага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади, деб ёзади championat.asia нашри.
Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси 7 июнь куни Канада терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу борада ҳозирча ЎФФ маълумот бергани йўқ. Канада терма жамоаси саҳифасида Озарбойжон ва Ўзбекистонга қарши ўйнаши белгилаб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирга қадар Шимолий Америка давлатларига қарши умуман ўйин ўтказмаган.

Кўпроқ янгиликлар