Forbes журнали энг бой россиялик тадбиркорлар рўйхатини чоп этди. Рўйхатга 200 киши киритилди.

Рўйхатнинг 1-ўринини 14,4 млрд долларлик давлат билан Леонид Михельсон (НОВАТЭК ва "Сибур" компаниялари эгаси) эгаллади, у ўтган йили 7-ўринда эди.

2- ва 3-ўринни Михаил Фридман ("Альфа-банк", Dea, Vimpelcom ва X5 Retail Group’ни назорат қилади) ва Алишер Усмонов ("Металлоинвест", Mail.ru Group, "Мегафон", "ЮТВ Холдинг", "СТС Медиа") эгаллади, уларнинг давлати мос равишда 13,3 ва 12,5 млрд долларга баҳоланди.

Яна камида 4 нафар россиялик тадбиркорнинг давлати 10 млрд доллардан юрорироқ баҳоланган. Улар: Владимир Потанин (12,1 млрд доллар, "Норильский никель"), Геннадий Тимченко (11,4 млрд доллар, НОВАТЭК, "Сибур", Банк "Россия", Трансойл), Алексей Мордашев (10,9 млрд доллар, "Северсталь", TUI AG, "Силовые машины", "Утконос") ва Виктор Вексельберг (10,5 млрд доллар, "Русал", Sulzer, Oerlikon, "Т Плюс", "Акадо").

Forbes талқинича, айни вақтда 77 россиялик доллар миллиардери ҳисобланади, ўтган йили улар 88 киши, 2014 йилда эса 111 киши эди.

2015 йилда давлатининг энг жиддий ўсишини Саид-Салом Гуцериев (1,6 млрд доллар, БИН гуруҳи асосчиси Михаил Гуцериевнинг укаси ва собиқ депутат) ва Микаил Шишханов (1,5 млрд доллар, "Бинбанк", "Интеко") кўрсатдилар, улар рўйхатда 94 ва 93 ўринга кўтарилиб олдилар.

Энг катта, 86 ва 79 ўрин пасайиш мос равишда Рустам Тарико (0,5 млрд доллар, "Русский стандарт", Roust) ва Владимир Груздевда (0,55-0,65 млрд доллар, "Модный континент") қайд қилинди.

Шунингдек, Москва миллиардер вакиллари сони бўйича Нью-Йорк ва Гонконгдан ортда қолаётгани маълум бўлди.