Герцог ва герцогиня Кембрижскийлар шахсий самолётларида Бутанга ташриф буюришди, деб хабар бермоқда Daily Mail. Ташриф икки кун давом этади.

Уильям ва Кейтни малика Чими Янг Вангчук ва унинг турмуш ўртоғи кутиб олган. Улар меҳмонларга дўстлик рамзи сифатида миллий шарф совға қилишди.

Герцог ва герцогиня ташриф давомида Бутан қироли ва қироличаси билан учрашади. Жигме Кхесар Намгьял Вангчук ва Жецун Пемани уларга қиёслашади ва ҳатто бу жуфтликни “Шарқнинг Уильям ва Кейти” деб ҳам аташади.

Британия шаҳзодаси ва унинг рафиқаси Бутанга Ҳиндистондаги сафарларидан сўнг бўлишди.