Ислом Каримов: ШҲТ минтақада тинчликни мустаҳкамлаш ва хавф-хатарларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда

Ўзбекистон 14 Апрель 2016 946

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 14-апрел куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари раҳбарлари, шунингдек, ШҲТ Бош котиби ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори билан учрашди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонларни самимий қутлар экан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўзининг ўн беш йиллик фаолияти давомида нуфузли ва самарали халқаро ташкилот сифатида мустаҳкам қарор топганини, унинг фаолияти тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, ШҲТга аъзо давлатларнинг изчил ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш соҳасида ушбу ташкилотга аъзо мамлакатлар олдида турган умумий вазифаларни ҳал этишга хизмат қилаётганини таъкидлади, деб ёзмоқда Ўзбекистон Республикаси ТИВ расмий сайти.

Ўзбекистоннинг ташкилотга жорий раислиги даврида аъзо давлатларнинг биргаликдаги ҳаракатлари билан ШҲТ доирасида, авваламбор, ҳозирги кундаги хавфсизликка таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш борасида кўп қиррали ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган изчил ишлар амалга оширилмоқда. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкент шаҳрида ўтадиган навбатдаги юбилей йиғилиши ҳар томонлама мазмунли ва самарали бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон ташаббуси билан 2004-йилда ташкил этилган, ШҲТнинг муҳим ва самарали институти бўлган Хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилиши ташкилот органлари ва механизмлари тизимининг ажралмас қисми бўлиб, ташкилот ҳудудида хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича томонлар фаолиятини мувофиқлаштириб боришда муҳим вазифани бажариб келмоқда.

Давлатимиз раҳбари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари ҳудудида терроризм, экстремизм ва сепаратизм кўринишлари, шунингдек, бошқа таҳдид ва хавф-хатарларнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш борасида муҳим қарорлар ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ҳам алоҳида ўрин тутаётганини таъкидлади.

Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон делегациялари раҳбарлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг Тошкентда ўтказилган ўн биринчи йиғилишида муҳокама қилинган масалалар юзасидан фикр билдирди, самимий қабул учун Президентимизга миннатдорлик изҳор этди. Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги жараёнида кўплаб соҳаларда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришда ташкилот фаолиятини янада фаоллаштириш бўйича мамлакатимиз амалга ошираётган ишлар катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 6353 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 16343 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 13130 Жамият
«Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар - 2017» ғолиблари маълум қилинди
Олимлар Альцгеймер касаллигига чалинган инсонлар миясида бактерия изларини топишди
Илҳом Алиев озарбойжонлик 133 нафар журналистга квартира совға қилди
23:23 169 Жаҳон
Google Халқаро космик станция бўйлаб виртуал саёҳат ташкил этди
Президентнинг Давлат маслаҳатчиси қашқадарёлик уюшмаган ёшлар муаммоси билан қизиқди
Жиззахда Сайёра Рашидова отасининг бюстини очиб берди
22:58 1878 Жамият
Россияда яшовчи ўзбекистонлик хотинини уриб ўлдирди
22:54 2363 Жамият
Кўпроқ янгиликлар