Италия футбол федерацияси Италия футболидаги кейинги икки мавсум давомида видеотакрорлар синови ўтказилишини маълум қилди.

Яқин орада Италия футбол федерацияси президенти Карло Тавеккио мамлакат чемпионатининг учта олий дивизиони раҳбарлари билан бу янги тартиб-қоиданинг техник талаблари ва бошқа деталларини муҳокама қилгани учрашади.

VAR (Video Assistant Referees) деб номланган бу тизимни синаш лойиҳаси икки босқичга бўлинади: 1-босқичда тизим 2016/17 йиллардаги мавсумда "офлайн" режимида, 2-босқичда эса 2017/18 йиллардаги мавсумда "лайв" режимида синалади.

5 март куни Футбол уюшмалари халқаро кенгаши (IFAB) футболда видеотакрорларни синашни расман маъқуллади.