Рим мэрлигига номзод Антонио Рацци каламуш ва сичқонларга қарши ярим миллион мушукдан фойдаланиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда Il Tempo ёзмоқда.

Маълум қилишларича, бу ғайриоддий таклиф Раццининг сайловолди дастуридан бир қисми ҳисобланади. Унинг режасича, мушуклар римликлар хонадонида яшайди. Бунинг учун ҳукумат маълум бир миқдорда уларга пул тўлаб туради.

Каламуш ва сичқонлар Рим учун жуда катта муаммо бўлиб қолмоқда. Мутахассислар фикрича, айни дамда Италия пойтахтида 6 миллиондан зиёд каламуш ва сичқон яшамоқда. Бу эса маҳаллий аҳолидан икки бараварга кўп деганидир.