Жанубий Кореяда 13 апрелда мамлакат Миллий йиғилиши – парламентга 20-ҳисобдаги сайловлар бўлиб ўтди. Сайлов натижаларига кўра, мамлакатнинг етакчи партияси "Сэнуридан" мағлубиятга учради ва 300 ўринли парламентда кўпчилик ўринни эгаллай олмади.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, партия 122 депутатлик мандати, мухолиф Демократик партия "Тобуро минжудан" эса 123 та депутатлик мандати олган. Фуқаролик партияси 38 мандат, Адолат партияси 6 мандат ва қолган мандатларни мустақил номзодлар олган, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Таъкидлаш жоизки, 2017 йил охирида Жанубий Кореяда мамлакатнинг янги президенти сайловлари бўлиб ўтади. Амалдаги президент Пак Кин Хенинг президентлик муддати 2018 йил бошида якунига етади. Мамлакат қонунларига кўра, Пак Кин Хе бу лавозимга қайта сайлана олмайди.