Канадада эвтаназия ўтказиш ҳуқуқи чекланади

Жамият 14 Апрель 2016 469

Канадада янги қонун лойиҳасига кўра фақатгина канадаликлар ва мамлакатда доимий яшовчиларга эвтаназияни (бемор ёки унинг яқинлари розилиги билан беморни оғриқлардан халос этиш учун уни жонсизлантириш) қўллашга рухсат берилади. Бу ҳақда Канада ҳукуматидаги аноним ходимга иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Агентликнинг таъкидлашича, шу тариқа америкаликлар Канадага бу мақсадда кела олмайдилар. Манбанинг айтишича, қонуннинг янги варианти 14 апрелда расман тақдим қилиниши керак эди.

Манбанинг таъкидлашича, эвтаназия ўтказмоқчи бўлган одам Канада соғлиқни сақлаш тизимида бўлиши керак. Шунингдек, қонунда руҳий носоғлом кишилар ёки ўзининг эвтаназиясини олдиндан буюрмоқчи бўлганлар мурожаат қилганда эвтаназияни қўллаш тақиқланади.

2016 йил февралда Канада Олий суди оғир ва даволаб бўлмайдиган касалликлар ҳолатида шифокорларга эвтаназия ўтказишга рухсат берди. Шу тариқа 1993 йилдан бери амал қилган эвтаназияга тақиқлов бекор қилинган.

Швейцария, Швеция, Бельгия ва Нидерландия каби бор-йўғи бир нечта давлатлардагина эвтаназия ўтказишга рухсат берилган.

Кун янгиликлари
Ўзингиз ва оёқларингизга роҳат берадиган Heritage гиламларини 30-40 фоиз чегирма билан харид қилинг
16:59 / 21.07.2017 2710 Жамият
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 / 21.07.2017 4251 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 42389 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 49273 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 85452 Жамият
Ассанж Клинтонни Давлат департаментига киберҳужум ҳақида шахсан огоҳлантиришга уринган
11:51 16 Жаҳон
Абрамович «Челси» футболчисини Моуриньога бериб юборишга рози бўлди
11:41 480 Спорт
Қатар амири араб давлатлари бойкотни тугатишига умид билдирди
11:30 481 Жаҳон
“Яллама” чегара-божхона постида махсус-тактик ўқув машқ ўтказилди
Ўзбекистонда «Bars» савдо белгиси билан автомобиль шиналари ишлаб чиқарилади
Кўпроқ янгиликлар