Лестерлик ҳакам «Сток Сити» – «Тоттенҳэм» учрашувини бошқаришга қўйилмади

Спорт 14 Апрель 2016 413

Асли Лестер шаҳридан бўлган Кевин Френд АПЛнинг 34-туридан ўрин олган «Сток Сити» – «Тоттенҳэм» учрашувида ҳакамлик қилмайди.

Премьер-лига ҳакамлик қўмитаси 44 ёшли рефери унинг айнан Лестер шаҳридан экани учун шундай қарорга келган.

Френд ҳамон ўша ерда истиқомат қилмоқда ва «Лестер»нинг уй учрашувларига ташриф буюради.

Натижада учрашувни престонлик Нил Суорбрик тайинланди, Френд эса «Ньюкасл» – «Манчестер Сити» учрашувини бошқаради.

Қайд этиб ўтиш керакки, «Лестер» айни вақтда АПЛнинг 33 туридан кейин турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда бу жамоадан 7 очко кам жамғарган «Тоттенҳэм» жойлашган.

Кўпроқ янгиликлар