«Барселона» жамоаси бош мураббийи Луис Энрике ЕЧЛ чорак финалида «Атлетико» жамоасидан қабул қилинган 0:2 ҳисобидаги мағлубият ва турнирни тарк этишдан кейин фикрларини билдириб ўтди.

«Бу «Барселона» учун яхши кун бўлмади, лекин иккинчи тайм вақтида биз бир қанча қулай имкониятларга эга бўлгандик. Лекин футболчилар гол ура олишмади. Жуда ачинарли. «Атлетико»ни ҳар қанча мақтаса арзийди.

Биз бу босқичдан ўтиб, совринни ҳимоя қилишни жуда истаган эдик. Биринчи тайм жуда ёмон ўтди, рақиб хато қилишимизни кутди ва гол урди.

Мен билан ҳаммаси жойида. Шундай ўйинлар бўлгандики, кайфиятим ҳозиргидан анча ёмон бўлган. Кўриниб турибди, бизда муаммолар бор, жамоа формада эмас, ўйинимизни мавсум давомида ўрганиб олишган.

Бизда энг юксак мақсадлар бўлади, ҳамиша «Барселона»ни исталган турнирда фаворит ҳисоблашади, бундан фахрланиш мумкин, лекин биз ўзимизга танқид кўзи билан қарашимиз керак.

Месси яна гол ура олмади дейсизми? Леони бу мағлубиятда айблаш адолатдан эмас.

Мен жамоанинг ишга масъулият билан ёндашишини кўрдим. Биз ички чемпионатдаги кейинги ўйинларга тайёрланишимиз керак.

Унда бу мағлубият учун ким масъулиятни зиммасига олиши керакми? 99 фоизга мен, йўқ… 100 фоизга», – дейди мураббий.