“Барселона” клуби Чемпионлар лигасининг ярим финалидан ўрин олган жавоб учрашувида “Атлетико”дан (0:2) мағлуб бўлди.

Каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Месси эса кетма-кет бешинчи ўйинда биронта гол ҳамда биронта голли узатмага муаллифлик қила олмади. Бу аргентиналик футболчининг сўнгги 6 йилдаги энг ёмон серияси бўлиб турибди.

Шунингдек, 28 ёшли футболчи 2014 йилнинг апрелидан буён илк бор Чемпионлар лигаси ўйинида рақиб дарвоза томон биронта аниқ зарба йўллай олмади.

У Чемпионлар лигаси мавсумида гол уриш бўйича ҳам охирги 8 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди (6 гол).

Мессининг каталонияликлар сафидаги голсиз серияси 452 дақиқага етди. Унинг фаолиятидаги энг узоқ голсиз серия 474 дақиқани ташкил қилади.

Мухлислар унинг фаолиятидаги голлари сони 500 тага етказишини кутишмоқда.