Америкалик актёр Мэттью Макконахининг ўтмишда ўзига ўхшаш қиёфадоши борлиги маълум бўлди. Reddit сайтида сурати эълон қилинган эркак киши актёрга бир томчи сувдек ўхшайди.

“Менинг бобокалоним қўйиб қўйгандек Мэттью Макконахига ўхшаган”, дейилади сурат остида қолдирилган изоҳда. Суратга 300 га яқин изоҳ қолдирилган. Imgur сайтида эса 1,2 млн. марта кўрилган.

Time тарқатган хабарга кўра, суратни Сандерс Паркер деган фойдаланувчи эълон қилган. Паркернинг фикрича, унинг бобокалони ва “Оскар” соҳиби ўртасидаги ўхшашлик жуда ҳайратланарли.