Москва полицияси Москванинг Тверской кўчасида Volkswagen машинасида топилган шубҳали буюмларнинг келиб чиқишини аниқлаштирмоқда.

Москва шаҳри ИИБ матбуот хизматида маълум қилинишича, 13 апрелда кундузи текширув учун Volkswagen Touran машинаси тўхтатилган, полициячилар унинг юкхонасида гранатомётга ўхшаш бўлган 4 та ичи бўш цилиндрик буюм аниқлашган. Ҳайдовчи бу буюмлар нима эканлиги, қаерга ва нима учун олиб кетаётганини тушунтириб бера олмаган. 

Шубҳали буюмлар мусодара қилиниб, экспертизага юборилган, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Бу орада шаҳарнинг тезкор хизматларида ТАСС ахборот агентлигига шубҳали буюмлар гранатомётларнинг ўқ отувчи тубуслари бўлиши мумкинлиги ва улар ҳеч қандай хавф солмаслиги айтилган. Таъкидланишича, бу буюумлар металлолом бўлиб, ҳайдовчига қандайдир жавобгарлик хавф солиши даргумон.