Москвада ўзбекистонлик ва тожикистонлик қурувчилар заҳарланишди

Жамият 14 Апрель 2016 568

Москва ғарбидаги умумий яшаш иншооти ошхонасида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган ишчилар овқатдан заҳарланган. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги пойтахт тез ёрдам хизматига таянган ҳолда хабар берган.

"Умуман, 60га яқин киши заҳарланган. Корхона ошхонасига озиқ-овқат маҳсулотларини шартнома асосида бошқа фирма етказиб берган", -дейишган Москва фавқулодда хизматлар вакиллари.

Қурилиш иншооти хавфсизлик хизмати раҳбари Дмитрий Телицин, тушлик вақтида кишиларнинг оммавий заҳарлангани ҳақида хабар қилган эди. Телициннинг айтишича, шу пайтгача бундай воқеа юз бермаган.

Кўпроқ янгиликлар