«ПСЖ» жамоаси ЕЧЛнинг ярим финалига чиқа олмагач, бош мураббий Лоран Бланни ишдан бўшатиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

The Telegraph нашрининг ёзишича, Блан истеъфога чиқадиган тақдирда парижликлар клубига янги бош мураббий сифатида «Челси»нинг собиқ бош мураббий Жозе Моуриньо олиб келиниши мумкин. «ПСЖ» президенти Носир Ал-Ҳелайфи ўтган йилнинг ёзида ушбу мутахассисни 2 марта ўз жамоасига таклиф қилганди.

Блан февраль ойида «ПСЖ» билан шартномасини янгилаган ва уни 2018 йилгача узайтирганди.

Ўтган йилнинг декабрида лондонликлар жамоасидан кетгач Моуриньо янги жамоаси «Манчестер Юнайтед» бўлишини айтиб келмоқда.