ОАВ: Путин билан "бевосита мулоқот"га Подмосковьеда тайёргарлик кўришмоқда

Жаҳон 14 Апрель 2016 430

Россия президенти Владимир Путин билан бевосита мулоқот иштирокчилари президент ишлари бўйича бошқарманинг «Поляна» пансионатида йиғилган.

РБК телеканалининг ташкилотчиларга алоқаси бор манбасига таянган ҳолда хабар беришича, улар бу ерда мулоқотга тайёргарлик кўриш баробарида махсус кўрсатмалар ҳам олишмоқда.

Мулоқот 2016 йил 14 апрелда бўлиб ўтиши белгиланган. Владимир Путин федерал телеканаллардаги жонли эфир чоғида телефон, видеоалоқа воситасида ҳамда студияда тўпланганлар берган саволларга жавоб беради.

Манбанинг ҳикоя қилишича, бевосита мулоқотга тайёргарлик анчадан бери давом этиб келмоқда. Президент маъмурияти давлат раҳбарига савол бериши мумкин бўлган кишиларни қидирган, шундан сўнг, бир неча юз киши пансионатга тўпланган. Улар кўрикдан ўтказилгач, бир неча ўн киши савол берувчилар сифатида танлаб олинган. Бунда уларнинг айримларига, ташкилотчилар томонидан ҳам саволлар тақдим этилган.

РБК суҳбатдошларининг айтишларича, танлаб олинганлар алоҳида кўрсатмалар олишган, қолганларига савол бериш имкониятисиз студияда қолишга изн берилган.

Қайд этилишича, Рублево-Успенский шоссесидаги пансионат меҳмонларига, репетиция ҳақида сир сақлашни тавсия этишган. Бундан ташқари, уларга мулоқотда иштирок этгунларича «Поляна»ни тарк этишга рухсат берилмаган.

Нашр маълумотларига кўра, бугунги мулоқотда студияда илк маротаба Кремлнинг ҳоҳишига кўра, федерал вазирлар ва губернаторлар ҳам кўзга ташланади. Тахминларга кўра, вазирлар фуқароларнинг Путинга қилган мурожаатларидан келиб чиқадиган муаммоларга зудлик билан эътибор қаратишлари лозим бўлади.

Бундан ташқари, студияда Путин ташаббуси билан ташкил этилган «Умумроссия халқ фронти», шунингдек, «Ишбилармон Россия» ва «Россия таянчи» ташкилотлари вакиллари ҳам бўлади.

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 7067 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 21987 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 96369 Жамият
Ўзбекистонда кейинги йилларда илк марта ажрашишлар сони камайиши кузатилди
Бухоро ва Навоий вилоятларига «Саломатлик» поездлари жўнаб кетди
Жеймс Бонд ролини ижро этувчи актёр номи маълум бўлди
Toyota бир неча дақиқа ичида қувватланувчи электромобиль ишлаб чиқаради
Тошкентда карате бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади
21:00 375 Спорт
ЎзМУда ижодий имтиҳонлар адолатли ўтказилиши учун кузатув камералари ўрнатилди
20:50 744 Жамият
Видео: Франциядаги шаҳар мэри «ПСЖ»нинг «Барселона»га мағлубияти туфайли каламуш еди
20:40 2109 Спорт
Кўпроқ янгиликлар