Сенаторлар Обамадан 11 сентябрь терактига Саудиянинг алоқадорлиги ҳақидаги ҳисоботни эълон қилишни талаб этишмоқда

Жаҳон 14 Апрель 2016 445

АҚШ сенаторлари борган сари кўпроқ АҚШ президенти Барак Обама маъмуриятидан 2001 йил 11 сентябрдаги теракт бўйича махфий маълумотларни ошкор қилишни талаб этишмоқда. Бу маълумотлар 10 йилдан кўпроқ вақтга махфийлаштирилган. Бу ҳақда CBS телеканали хабар бермоқда.

Нью-Йорк сенатори Кирстен Гиллибрэнд айтишича, у Капитолий архивида 13 йилдан бери сақланаётган маълумотларнинг 28 саҳифасини ўқиган.

"Мен Саудия Арабистони ҳукумати бу маълумотларга қандай муносабат билдиришини билмайман, бироқ бу маълумотни оддий маълумот, деб ҳисоблайман", деб айтди Гиллибрэнд.

Гиллибрэнднинг айтишича, 11 сентябрда ҳалок бўлганларнинг оилалари ҳам бу саҳифаларни ўқишга имкон олишлари керак. Бу иложи бўлса, Обама кейинги ҳафтада Яқин Шарққа уюштирадиган сафаридан олдин юз бериши керак.

Журналист Стив Крофт собиқ сенатор Боб Грэхем билан интервьюда махфий ҳужжатда унинг фикрича терактнинг баъзи ижрочиларига уй-жой топиш ва учувчилик мактабига киришда ёрдам берган одамлар ҳақида маълумот борлигидан воқиф бўлган.

Грэхемдан кўмак айнан Саудия Арабистонидан олинганига қанчалик ишончи комиллиги сўралганда, "Анчагина ишончим комил", деб жавоб берган.

Сиёсатчининг айтишича, Саудия Арабистонидан кўрсатилган кўмак деганда, у мамлакат ҳукуматини ҳам, бой одамларини ҳам, хайрия ташкилотларини ҳам назарда тутмоқда.

Грэхем ва бошқа кўпларнинг айтишича, АҚШнинг собиқ президенти Кичик Жорж Буш маъмурияти бу 28 саҳифа миллий хавфсизлик масаласи сабабли махфий ҳисобланиши кераклигини талаб қилган. Бироқ ҳозиргача бу позициянинг сабаби номаълумлигича қолмоқда.

Таъкидланишича, Обама бошчилигидаги Оқ уй бу ҳужжатнинг ошкор килиниши ва у билан танишишни бир неча йилларга ортга суриб келган.

Бир неча сенаторлар, жумладан Кирстен Гиллибрэнд ва Рэнд Пол бу ҳужжатнинг 60 кун ичида ошкор қилинишини талаб қилувчи қонун лойиҳасини тақдим қилишган.

Уларнинг фикрича, бу ҳужжат АҚШнинг Яқин Шарқдаги энг муҳим ҳамкорининг обрўсига путур етказмаслик учун жамоатчиликдан сир сақланган. Бу орада Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчихонаси бу ҳужжат ҳақида кўрсатув намойиш қилган CBS телеканалини танқид қилди ва уни Саудия Арабистони "Ал-Қоида"га бу терактларни амалга оширишда ёрдам берганини исботламайдиган "афсоналар тўпловчиси" деб атаган.

Кўпроқ янгиликлар