Жорий йилнинг биринчи кварталида Тошкент халқаро аэропортида божхона ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ходимлари билан ҳамкорликда четдан хориж валютаси кириб келишининг 58 та ноқонуний ҳолати аниқлаган.

Жорий йилнинг дастлабки чорагида Тошкент халқаро аэропорти орқали божхоначилар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 58 та божхона қоидабузарлик ҳолатларида 212 млн. сўмдан ортиқ эквивалентдаги нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний равишда олиб ўтилишига чек қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Олма-ота, Минск, Екатеринбург, Новосибирск, Бангкок ва бошқа ҳудудларга учиб кетаётган йўловчилардан ноқонуний олиб ўтилаётган валюталар ушлаб қолинган.