Ўзбекистон фуқароси Россияда гастарбайтерлар учун фоҳишахона ташкил этгани маълум бўлди

Жамият 14 Апрель 2016 636

34 яшар ўзбекистонлик фуқаро Нигора Сотиболдиева Россия ҳудудида фоҳишахона ташкил этиб, унинг фаолият юритишида иштирок этганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ маълум қилган.

Маълумотларга кўра, у ўз ишини гастарбайтерлар учун ташкиллаштирган.

Жорий йилнинг февралида Сотиболдиева Воронежда фоҳишахона ташкиллаштиради. У ерга Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўз ҳирсини қондириш учун бориб туришади. Фоҳишахона маҳаллий ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан “қўриқлаб” турилган. Аммо ҳозир унинг эгасига нисбатан жиноят иши очилган.

Ҳудуд прокуратураси матбуот хизматининг маълум қилишича, Нигора Сотиболдиевага нисбатан тергов-суриштирув ишлари бошлаб юборилган.

Кўпроқ янгиликлар