Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, олий тоифали диктор Муслимбек Йўлдошев ўзининг “Фейсбук”даги саҳифасида актриса Муқаддас Холиқованинг таваллуд айёми билан қутлади.

Муслимбек Йўлдошев: — Бугун Ўзбекистон халқ артисти, менинг қадрдон синглим ва миллионларнинг севимли саньаткори Муқаддас Холиқованинг туғилган куни. Барча мухлислари номидан, умумий дўстларимиз номидан уни самимий табриклайман. Умри узун бўлсин. Ижодига барака, дея диктор ўз самимий ва илиқ тилаклари билдирди.

Фурсатдан фойдаланиб Kun.uz сайти ходимлари ҳам Муқаддас Холиқованинг таваллуд айёми билан чин дилдан муборакбод этиб, бардавом ижод йўлини тилаб қолади!