«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Boeing 767 самолётининг Full-flight симуляторини харид қилади

Ўзбекистон 14 Апрель 2016 572

Ўзбекистон миллий авиакомпанияси навбатдаги Full-flight-ўқув симуляторини сотиб олмоқда. Бу ҳақда UzDaily.uz хабар берган.

Канаданинг CAE компанияси маълум қилишича, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси билан Boeing 767 самолётининг ўқув симуляторини етказиб бериш бўйича келишувга эришилган. Хабарда битим қийматига ойдинлик киритилмаган.

CAE компаниясининг ахборотига кўра, янги ўқув қурилмаси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг машғулотлар базасига жойлаштирилади. 2016 йилнинг ноябридан бошлаб симуляторда машғулотлар ўтказиш мумкин бўлади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг машғулотлар мажмуаси нафақат ўз учувчиларини тайёрлаш, балки хорижий авиакомпанияларга ҳам учувчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича хизмат турини таклиф этиш имконини беради.

Бугунги кунда МАК машғулотлар мажмуасида Boeing 757/767 ва А320 самолётларининг замонавий тренажерлари, шунингдек, маҳаллий Ил 114-100 самолётининг Full-flight симулятори мавжуд.

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 64218 Жамият
Мирзиёев Тошкент вилоятидаги икки туман ҳокимини ва яна бир қанча амалдорларни ишдан олди 
21:40 / 21.07.2017 86725 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 92903 Жамият
Демократлар етакчиси Клинтоннинг мағлубияти сабабини айтди
17:20 824 Жаҳон
Бекобод ҳокими президентдан туман учун «Тез ёрдам» машиналари сўраб олди
Юридик хизмат минбари: Кимларга автомобилда хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берилган?
16:40 5979 Жамият
Ҳиндистон қурбонлар рўй берган терактлар сони бўйича жаҳонда учинчи ўринга чиқиб олди
16:20 2390 Жаҳон
«Биз у қолишини истаймиз»
16:00 3863 Спорт
Жумбоқ-сурат: «Каптива» қандай қилиб бу ерга тўхтаган?
15:50 11941 Жамият
«Манчестер Сити» нафақат сотиб олади, сотади ҳам
15:40 3618 Спорт
Кўпроқ янгиликлар