Папуа-Янги Гвинеяда самолёт қулаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 14 Апрель 2016 399

Папуа-Янги Гвинея орол давлати ғарбида кичик ўлчамдаги йўловчи самолёти фалокатга учради. Оқибатида самолёт учувчиси ва барча 11 нафар йўловчи ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда ABC News телеканали.

Sunbird Aviation маҳаллий авиакомпанияси самолёти Киунга шаҳри аэропортига қўнишига бироз қолганда ботқоқликқа қулаган. Шифохонага етказилган 3 киши ўлик деб топилган.

ОАВ маълумотларига кўра, фалокатга самолёт двигатели ишламай қолгани сабаб бўлган бўлиши мумкин. Маълум қилинишича, самолёт учувчиси Австралия фуқароси бўлган.

Ёзувчи ва фаол Мартин Наморонг фейсбукда самолёт ҳавога кўтарилган Оксампин аҳоли пункти Стар тоғларида жойлашгани ва у ерга фақатгина ҳаво орқали бориш мумкинлигини ёзган. Шунинг туфайли у ерга Куинга орқали борилади.

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 2411 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
Фоторепортаж: Сурхондарёдаги чорак асрдан буён таъмирталаб йўл ҳақида
19:54 / 20.07.2017 35009 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 44067 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 82491 Жамият
Дайжест: Туркиядаги зилзилалар, президентнинг навбатдаги сафари, қурол тўғрисидаги қонун муҳокамаси ва куннинг бошқа хабарлари
21:27 68 Жаҳон
Шимолий Кореяда 21 асрдаги энг катта қурғоқчилик, очлик таҳдиди пайдо бўлди
21:10 1192 Жаҳон
Эрдўған ГФР ҳукуматининг "қора рўйхат" ҳақидаги баёнотини инкор этди
21:00 327 Жаҳон
Гулистон тумани Ёшлар иттифоқи раиси сайланди
Тошкент вилояти маъмурий маркази хорижлик архитекторлар томонидан қурилади
Кўпроқ янгиликлар