Қўшма Штатлар Яқин Шарқнинг Поьшадан бошқа ҳудудларида Aegis ракетага қарши мудофаа тизими мажмуаларини жойлаштирмоқчи эмас.

Бу ҳақда Конгрессда бўлиб ўтган ракетага қарши мудофаа тизимидаги муаммоларга бағишланган йиғилишда сиёсий масалалар бўйича АҚШ Мудофаа вазири ўринбосари Брайан Маккеон айтиб ўтган.

Унинг таъкидлашича, жорий йил якунида Aegis мажмуаси Руминиянинг Девеселудаги ҳарбий базасида, 2018 йилда эса худди шундай қурилмалар Польшада ҳам жойлаштирилади. Буларнинг бари Европа қитъасида ракетага қарши мудофаа мажмуаларини жойлаштириш дастурининг учинчи босқичида амалга оширилади. Аслини олганда бу тизим АҚШ ҲҲКнинг ҳарбий кемаларида ишлатилиб келинмоқда. Маккеон сенаторларнинг ушбу тизимлар Европанинг яна бир бошқа ҳудудида жойлаштириладими, деган саволига “йўқ” дея жавоб қайтарган.

Пентагон вакилининг таъкидлашича, ракетага қарши мудофаа тизими мажмуалари Шимолий Корея, Эрон томонидан бўладиган ракета ҳужумларидан ҳимоя воситаси сифатида ўрнатилмоқда. Буни Россияга қарши қуролланиш, деб тушунмаслик керак.