Британиялик хонанда Пол Маккартни The Beatles гуруҳининг “A Hard Day's Night” қўшиғини 51 йил ичида биринчи маротаба ижро этди, деб хабар беради Daily Express. Бу Американинг Фресно шаҳридаги концерт чоғида юз берди.

Мусиқачининг навбатдаги дунё бўйлаб турнеси “One on One” деб номланади. Маккартни АҚШ, Канада, Аргентина, Германия, Франция, Испания ва бошқа мамлакатларда ўз концерт дастурлари билан иштирок этади.

Газетанинг қайд этишича, “A Hard Day’s Night” таронаси сўнгги марта The Beatles томонидан 1965 йили жонли ижрода куйланган.

Шунингдек, Фреснодаги концерт дастури давомида Маккартни “Eleanor Rigby”, “Love Me Do”, “Here There Everywhere” каби қўшиқларни ҳам ижро этди. Шундай қилиб, гуруҳнинг собиқ аъзоси уч соат ичида жами 38 та қўшиқни куйлади.