Россия федерацияси президенти Владимир Путин Евроосиё иқтисодий иттифоқида ягона пул бирлиги жорий этиш эҳтимолини рад этмаган ҳолда, бунинг учун ташкилотга аъзо давлатлар иқтисодиётлари даражаси тенглашиши зарурлигини таъкидлаган. Путиннинг фикрича, ЕИ хатоларини такрорлаш керак эмас, деб хабар қилмоқда Sputnik агентлиги.

ЕОИИда ягона валютани жорий қилишда шошма-шошарликка йўл қўйиб бўлмайди. Путин бу ҳақда, россияликлар билан "бевосита мулоқот"ида баён қилган.

Россия етакчисининг айтишича, Европа иттифоқига аъзо давлатларнинг иқтисодий тараққиёт даражаси турли босқичда бўлишига қарамай евро жорий этилиши катта хато бўлган.

Евроосиё иттифоқи мамлакатларининг молиявий соҳада интеграциялашуви, нефть нархи кескин пасайиб кетаётган, ташкилотга аъзо давлатлар миллий валюталарининг қадри тушиб бораётган бир вақтда, янада жиддийроқ аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, Қирғизистон томони, иттифоқдаги ҳамкорларини, ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валюталарда амалга оширишга ундаган эди.