Путин Обамани Ливиядаги хатосини тан олгани учун олқишлади

Жаҳон 14 Апрель 2016 531

Россия президенти Владимир Путин мамлакат фуқаролари билан ўтказган «бевосита мулоқот»ида АҚШ президенти Барак Обамага "ҳурматга лойиқ инсон" дея баҳо берди. У Ливиядаги хатоларини тан олишга ўзида журъат топа олди.

Путиннинг сўзларига кўра, Барак Обама сенаторлик вақтида Қўшма Штатларнинг Ироқдаги сиёсатини қоралаб келган. Аммо, президент бўлганидан кейин, ўзи ҳам Ливияда хатога йўл қўйди.

Россия раҳбарининг фикрича, Обамага хатосини тан олишида жасурлиги қўл келган.

«Ахир ҳар ким ҳам хатосини тан олавермайди, бу яхши, аммо хатолар навбати давом этаётгани ёмон, улар Сурияда ҳам шундай хатога йўл қўйишлари мумкин эди», —деб алоҳида қайд этган Владимир Путин.

Кўпроқ янгиликлар