Россия президенти Владимир Путин 14 апрелда россияликлар билан "тўғридан-тўғри мулоқот" вақтида президент бўлиш учун қайси таълим муассасасида таълим олиш аҳамиятсиз эканлигини таъкидлаб ўтди.

Путиндан Россия президенти бўлиш учун қайси таълим муассасасига ўқишга кириш кераклиги ҳақида сўрашди.

Путин бунинг учун айнан қайси таълим муассасасида ўқиш кераклигини айтмади ва "асосийси ўқиш" деб жавоб берди.

Аввалроқ Путиндан Ягона давлат имтиҳони билан оғзаки имтиҳондан қайси бирини танлаган бўлиши сўралганда, "оғзаки имтиҳон" деб жавоб берди.

Шунингдек, Путиндан 2018 йилги президентлик сайловларидаги иштироки ҳақида сўралди.

"Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта", дея жавоб берди.

Путиннинг айтишича, айни вақтда одамларнинг ишончини қандай қилиб оқлаш мумкинлигини ўйлаш керак.