14 апрель куни Қирғизистон парламенти депутатлари куни қонун чиқарувчи органнинг янги раиси бўйича овоз беришади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги парламент матбуот хизмати маълумотларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

"Халқ вакилларининг аксарияти шундай қарорга келишди", - дейилади матбуот хизматида.

Айни масала, парламентнинг бугунги мажлиси кун тартибига киритилади.

Парламентнинг "Киргизстан" фракцияси вакиллари спикерлик лавозимига етакчилари Канат Исаевни илгари суришган. "Онугуу" (тараққиёт) партиясининг парламентдаги фракцияси ҳам ўз вакили Бакит Торобаев номзодини спикерликка тавсия этан.

Умуман, Қирғизистон республикаси парламенти таркибида олтита фракция мавжуд, уларнинг тўрттаси коалицияга бирлашиб, парламентда кўпчиликни ташкил этади.

Парламентнинг аввалги спикери Асилбек Жээнбеков акаси Сооронбай Жээнбековнинг мамлакат бош вазири лавозимига тайинланиши муносабати билан ўз ҳоҳишига кўра лавозимидан истеъфо берган эди.