Рада Гройсманни Украина бош вазирлигига тайинлади

Жаҳон 14 Апрель 2016 424

Украина Олий радаси парламент спикери Владимир Гройсманни мамлакат бош вазири сифатида тайинлади. Бу ҳақда "112 Украина" телеканали сайтида маълум қилинди.

Қайд этилишича, бу қарорни депутатларнинг 257 нафари қўллаб-қувватлаган.

Шунингдек, қарор асосида Арсен Яценюкнинг бош вазирликдан истеъфога чиқиш ҳақидаги баёноти қондирилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ парламентда Украина бош вазири номзоди борасида келишувга эришилгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Гройсманнинг ўзи халқ уни қўллаб-қувватласа бу вазифага киришишга тайёрлигини маълум қилганди.

Бундан ташқари, у янги ҳукумат таркиби порахўрликдан холи бўлишини таъкидлаган.

Украинада парламент коалицияси бош вазир лавозимига Гройсман номзодини олға сурди

Кўпроқ янгиликлар