Рианна ўзининг косметика брендини яратади

Маданият 14 Апрель 2016 805

Рианна ўзининг Fenty деб номланган шахсий бренди остида пардоз учун воситалар тўпламини ишлаб чиқаради. WWD хабар беришича, 28 ёшли америкалик хонанда LVMH компанияси билан 10 миллион долларлик шартнома тузган. Маълум бўлишича, тармоқ 2017 йилда ишга туширилиши кутилмоқда. Унинг таркибидаа айнан қандай косметикалар бўлиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.

Рианнанинг косметика яратиш бўйича тажрибаси бор. Масалан, 2013 йилда M.A.C. учун лаб бўёғини тақдим этган. Қизил-бўғиқ тусдаги бўёқ RiRi Woo номини олган эди.

2014 йилдан бери Рианна Puma спорт брендининг креатив директори лавозимида ишлаб келмоқда. Март ойининг бошида у Тrainer Fenty Puma by Rihanna кроссовкалари моделини намойиш этди. Мазкур оёқ кийимини яратишда асосий эътибор матонинг сифати ва технологик таркибга каратилди: кроссовканинг тепа қисми оёқни маҳкам ёпиб турувчи материалдан тайёрланган. Мустаҳкамланган каркас пластиги эса товонлар яхши ҳаракатланишига ёрдам беради.

LVMH – француз трансмиллий компания бўлиб, унинг таркибига Louis Vuitton, Givenchy, Guerlain, Chaumet, Moët & Chandon ва бошқа брендлар киради.

Кун янгиликлари
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 / 27.07.2017 9018 Жаҳон
ИИВ қурол билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди
17:40 / 27.07.2017 47930 Жаҳон
Нега навбатлар, «шапка», қора бозор вужудга келади ва улардан қандай қутулиш мумкин?
09:45 / 27.07.2017 50369 Иқтисодиёт
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 93068 Ўзбекистон
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 41079 Жамият
Дибала «Барселона»га ўтиш эҳтимоли ҳақида гапирди
11:31 3 Спорт
Бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш тафсилотларини ошкор қилди
Тез тиббий ёрдам диспетчерлик хизмати бошқа шошилинч хизматлар билан боғланади
11:10 407 Жамият
Япония мудофаа вазири можаро туфайли истеъфога чиқди
11:09 412 Жаҳон
Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон бошқармаси табиий газдан қарздорлардан 11 млрд сўм маблағ ундирди
11:07 663 Жамият
Кўпроқ янгиликлар