Руй Витория: «Бенфика» Европада нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйди»

Спорт 14 Апрель 2016 433

«Бенфика» жамоаси бош мураббийи Руй Витория ЕЧЛ чорак финали жавоб учрашувида «Бавария»га қарши ўйинда қайд этилган дурангдан сўнг (2:2) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз ютишни истагандик. Бу мақсадимиз амалга ошмади, аммо биз бу тўқнашувда имкониятларга эга бўлдик. Биз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши 2та ажойиб ўйин ўтказдик. Биз охиригача курашдик, бу билан ўйинчиларимизни ва мухлисларни табриклайман. Биз ўйиннинг боришини назорат қила оладиган кучли жамоага қарши ўйнадик. Мухлисларнинг реакциясидан ҳам кўриниб турибдики, улар бизнинг ўйинимизни яхши баҳолашди.

«Бенфика» Европага ўзининг нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйди. Бу эса қувончли воқеадир. Мюнхенга 5 минг мухлисимиз борганди, бугунги ўйинда эса стадион мухлисларимиз билан тўла бўлди ва биз бундан ғурурланишимиз мумкин. Мухлислар бизнинг бутун бир жамоа эканимизни тўғри тушунишади. Улар ҳамиша бизни қўллаб-қувватлашади ва бу биз учун жуда муҳим.

«Бавария»га қарши жанг қилишни ваъда қилган эдик, буни бажардик. Энди биз эътиборимизни ички чемпионатдаги ўйинларга қаратамиз.

Биз шу руҳда давом этсак, кейинги йилларда ҳам шу каби Европада ўз сўзимизни айта оламиз», — дейди Руй Витория.

Кўпроқ янгиликлар