Ҳаётда кам учрайдиган жараёнларни тасмага муҳрлаш учун айрим кишилар ўз ҳаётларини хавф остига қўйишади. Ана шундай инсонлардан бири Кариб денгизи оролларидан бири бўлмиш Сен-Бартелемидаги Густав III аэропортига йўл олди. У дунёдаги энг хавфли аэропортда самолётлар парвози тасвирини олишни ният қилди.

Гап шундаки, аэропортдаги учиш-қўниш йўлагининг узунлиги 640 метрни ташкил этади. Бундан ташқари у доим транспорт қатнови бўлиб турган йўлда жойлашган. Хуллас, у самолёт парвозини суратга олаётган вақт ҳаво кемаси шундай қалтис кўтарилдики, сал қолганда суратчининг ҳаётига нуқта қўяр эди.