Япониянинг Sharp компанияси бозорга сунъий ақлга эга гапира оладиган телефон робот чиқарди. Қурилманинг баландлиги 19,5 см, оғирлиги эса 390 грамм бўлиб, овоз ёрдамида бошқарилади.

У суҳбат давомида ўз хўжайинининг афзалликлари ва одамтларини ўрганиб боради ва мос равишда жавоб қайтаради. Масалан, телефон-робот об-ҳаво, теледастурларни ўзи аниқлаштириб, айтиб бериши, ишдаги ҳамкасб қўнғироқ қилаётганидан хабар бериши, мустақил равишда кераксиз қўнғироқларни қабул қилмаслиги ва шунга ўхшаш вазифаларни бажариши мумкин.