Бутунроссия ижтимоий фикрни ўрганиш маркази ўтказган сўровларга кўра, Россия аҳолисининг 17фоизи мамлакатдаги вазиятни ёмон деб баҳолаган. Сўралганларнинг 5фоизи фикрича, Россиядаги аҳвол ўта ёмон.

Тадқиқотда иштирок этганларнинг 63 фоизи эса, вазият нормал деган бўлса, ҳар 10 кишидан бири яхши деб баҳо берган. Россияликларнинг тўртдан бири (24 фоиз), Россия энг оғир кунларини бошидан кечирмоқда, деб ҳисоблайди. 51 фоиз кишилар ёмони ҳали олдинда деб айтган бўлса, 16 фоизи аксинча энг қийини ортда қолганини таъкидлаган.