Путиннинг собиқ рафиқаси исми АҚШдаги сериал трейлерида пайдо бўлди

Жаҳон 14 Апрель 2016 520

Россия президенти Владимир Путиннинг собиқ рафиқаси Людмила Путинанинг исми кутилмаганда Marvel Comics студиясининг "Балойи азим" (Daredevil) сериалининг трейлерида намойиш қилинди. Людмила Путинанинг исми сериалнинг бош қаҳрамони ёнидаги деворда кириллча ёзувда ёзилган. Бу ёзув қаршисида сериалнинг иккинчи қаҳрамони – Жазоловчи турибди. У ёзувнинг баъзи жойларини тўсиб қўйган.

Девордаги ёзув "Людмила без Путина" деган иборадан тузилган деб тахмин қилинмоқда. Бу ёзувни Владимир Путин ва Людмила Путинанинг ажрашиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлгандан кейин ҳақиқатан ҳам Россия шаҳарлари кўчаларида кўриш мумкин бўлган. Бу иборада Россия мухолифати ўртасида машҳур бўлган "Россия без Путина" шиорига кинояли тарзда ишора қилинган. Бироқ фильмдаги ёзувнинг бошқа тахминлари ҳам бўлиши мумкин, чунки трейлер саҳналарида унинг фақатгина "Людм", пастроқда "б", ва ўнгроқда "Путин" сўзларинигина кўриш мумкин.

Ҳозирча сериал яратувчилари нима учун Людмила Путинанинг исмидан фойдаланишга қарор қилганлари номаълумлигича қолмоқда. Бу Путиннинг исми АҚШ кинофильмларида тилга олинаётган ягона ҳолат эмас. Яқиндагина намойишлари бўлиб ўтган "Дэдпул" (Deadpool) фильмидаги кадрлардан бирида бар деворида бўр билан Путиннинг исми инглизча ҳарфлар билан ёзилганини кўриш мумкин бўлди. Бу деворда "Путин" сўзи АҚШлик машҳур одамлар – актёр Чарли Шин ва қўшиқчи Майли Сайрус исмлари билан ёнма-ён ёзилган.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 11663 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 76231 Ўзбекистон
Асабларни тинчлантиришга ёрдам берувчи 4 усул
16:30 / 26.07.2017 33033 Lifestyle
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 19253 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 37599 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 106101 Жамият
ТАТУда абитуриентларга ДТМ варақаси билан бирга огоҳлантириш хати ҳам берилади
Уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
16:50 805 Жамият
Олмазор туманида йирик ёнғин рўй берди
16:40 4453 Жамият
Юридик университетда кириш имтиҳони бутунлай янгича тартибда ўтказилади
Кўпроқ янгиликлар