Хосеп Гвардиола: «Роналдудан узр сўрайман, ахир у ярим финалда «Бенфика»га қарши ўйнамоқчи эди»

Спорт 14 Апрель 2016 456

«Бавария» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гврадиола ЕЧЛнинг чорак финалида «Бенфика»га қарши ўтказилган ва 2:2 ҳисобида якунланган жавоб учрашувидан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

«Мен жуда хурсандман. Одамлар ЕЧЛ қанчалик қийин турнирлигини шунчаки тасаввур қила олишмайди

Жамоани табриклаш мумкин, биз яна бир марта турнир ярим финалидамиз. Қаторасига 5 марта ЕЧЛ ярим финалида ўйнаш бу ишониш қийин бўлган натижадир. Бу натижа турли футболчилар ва турли мураббийлар орқали қайд этилди, бу янада ҳайратланарли кўрсаткич. Жамоа ҳамиша илғорлик кўрсатиб келди. Жамоадаги барқарорлик даражаси ўта юқори.

Лекин биз ўтган йили ҳам ЕЧЛ ва Германия Кубогида ярим финалга чиққанмиз. Энди биз бу мавсумда янада юқори натижа қайд этмоқчимиз

Биз ўзимиз хоҳлаган жойга етиб келдик. Жамоа Хименеснинг биринчи голигача яхши ўйнади ва тўпни назорат қилди. Умуман олганда «Бенфика» бизга жиддий муаамолар ярата олмади. Ўтказиб юборилган голдан сўнг бунга муносиб жавоб бердик. Видалнинг голи катта ёрдам берди. Кейин ўйинни янада кўпроқ назорат қилдик ва голли вазиятларга эга бўлдик. Эндиги вазифамиз - финалга чиқиш», – дейди Гвардиола.

У матбуот анжумани вақтида «Реал» етакчиси Криштиану Роналду устидан кичик ҳазил қилиб ўтган.

«Биламан, Роналду ярим финалда «Бенфика»га қарши тўқнаш келмоқчи эди. Бунинг учун ундан узр сўрайман», – деган испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ва «Бавария» билан бир қаторда чорак финал доирасидаги жавоб учрашувларидан кейин ЕЧЛ ярим финалига «Атлетико» ва «Манчестер Сити» жамоалари ҳам йўл олишди.

Қуръа 15 апрель куни бўлиб ўтади.

Криштиану Роналду: «Яримфиналда «Бенфика»га қарши ўйнашимизни истайман»

Кўпроқ янгиликлар