Буюк британиялик Вердус Хаес юзинчи туғилган кунини антиқа усул билан нишонлашга қарор қилди. У шу билан жаҳон рекордини янгилаб, парашютдан сакраган энг кекса инсон сифатида тарихда қолишни ҳам истаган эди. Бундан ташқар, инструктор ёрдамида парвоз қилган Хаес, маҳаллий хоспис (саратон каби хасталикларга чалинганлар учун махсус шифохона ёки ибодатхоналардаги бошпана)ларга ёрдам тариқасида маблағ йиғишни ҳам мақсад қилган.

Ҳозирча, Вердус Хаеснинг ушбу журъати Гиннесснинг рекордлар китобидан жой оладими, йўқми, номаълумлиича қолмоқда.

Унинг парашютдан сакраганига оид видеолавҳалар ODN видеопорталининг YouTubeдаги саҳифасига жойланган. Икки кун ичида уни мингдан ортиқ киши томоша қилган.