Анголанинг «Сонангол» давлат нефть компанияси Кванза дарёси ҳавзасида йирик нефть ва газ конини топишга муваффақ бўлган. Унинг захираси 2,2 млрд баррель нефть эквивалентига тенглиги айтилмоқда.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, ВР plc билан ҳамкорликда бурғилаш ишлари олиб борилаётган 24 блокнинг захираси 1,7 млрд баррель нефтга тенг. «Сонангол»нинг ўзига тегишли 20 блок захираси эса, — 570 млн баррель нефть эквивалентида баҳоланмоқда.

Африка минтақасида нефть қазиб олиш ҳажми бўйича, Ангола Нигериядан сўнгги иккинчи ўринда туради.