Deloitte тадқиқотлар компанияси берган маълумотларга кўра, 2015 йилда Англия чемпионати клублари кўрган умумий фойда миқдоридан солиқларни чиқариб ташлаганда пасайиш кузатилган.

Умумий фойда суммаси 190 миллион фунтдан 120 миллионга тушган. Бу фоиз ҳисобида 37 фоизга камроқ дегани. Жамоаларнинг футболчиларга тўлайдиган маоши эса 6 фоизга ўсди. Бу турнир учун рекорд кўрсаткич 2 миллиард фунтга етган.

АПЛ 1999 йилдан буён илк марта кетма-кет икки йил давомида жамоавий тарзда фойдага эришган. 2014/15 йилги мавсумда жамоалар жами 3,4 миллиард фунт даромад қилишган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 фоизга кўпроқ дегани.

Операцион даромадларнинг умумий кўриниши 500 миллион фунтдан ошиқроқ бўлган, 20та клубдан 17таси ўтган мавсумни зарарсиз якунлаган.