АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби АҚШ Сурияда бўлиб ўтган парламент сайловларини ҳаққоний ва эркин ўтди, деб ҳисобламаслигини айтиб ўтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Ҳозирда, Асад тузуми ҳокимият тепасида бўлган, ҳукумат ўз одамларига ҳужум қилаётган ва миллионлаб сурияликлар Сурияда бўлмаган, ўз ватанларидан қочишга мажбур бўлганлари учун сайловларда иштирок этмаган бир вақтда Суриядаги парламент сайловларини ишонч қозонувчи, ҳаққоний ва эркин деб ҳисобланишини тасаввур қилиш мушкул", деб айтди Кирби.

Аввалроқ Сурияда парламент сайловларида овоз бериш якунлангани маълум қилинганди.

Парламентга сайловларда 250 ўринга 3,5 минг номзод кураш олиб борди. Бу ўринлардан ярми анъанавий тарзда одатда ишчи ва деҳқонлар вакилларига ажратилади.